Жасур Ҳасановнинг янги жамоаси маълум

Про лига янги мавсуми олдидан қизғин тайёргарлик кўраётган «Динамо» клуби сафига яна бир футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсумни Суперлигада «Бухоро» сафида ўтказган Жасур Ҳасанов 2021 йилги мавсумда «Динамо» сафида тўп сурадиган бўлди. 30 ёшли яримҳимоячи Самарқанд жамоаси билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Жасур Ҳасанов фаолияти давомида «Бухоро», «Локомотив», «Нефтчи» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!