Жасур Жалолиддинов Италияга 16 декабрь куни йўл олади

«Бунёдкор» клубининг келажаги порлоқ футболчиси сифатида эътироф этилаётган Жасур Жалолиддинов жорий мавсумда чемпионатимизнинг кашфиёт футболчиларидан бирига айлангани рост. Унга эса хорижлик скаутлар катта қизиқиш билан қарай бошладилар.

Яқинда Италия В серияси иштирокчиси «Беневенто» клуби Жалолиддинов масаласида «Бунёдкор»га таклиф билан чиққан ва футболчимизга «Беневенто» клубининг бош мураббийи Филиппо Индзагининг шахсан ўзи қизиқиб қолганди. Шу боисдан Жасурнинг декабрь ойида Италияга бориб ушбу клуб сафида кўрикдан ўтиши кутилаётганди.

Маълум бўлишича, Жалолиддинов 16 декабрь куни Италияга йўл олади. Футболчининг ўзи билан бу масалада боғланганимизда «Беневенто» клубида беш кун давомида машғулотларда иштирок этишини маълум қилди. Шу вақт давомида Жасур ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шундан кейин иккала клуб вакиллари яна футболчи борасида музокараларни давом эттирадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Narziqulov
10/12/2019 07:51
Malades ukajon agar shu klubga otseng kelasi yil ASeriyada oynaysan ular hozr peshqadam

Минбар

Барча блоглар