Жасур Жалолиддинов: Марокашга қарши ўйин қийин бўлади

CHERY AUTO

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рабат шаҳридаги машғулотларини давом эттирмоқда.

Tecno

Термамиз етакчиси Жасурбек Жалолиддиновнинг Того ва Кот д'Ивуарр билан ўтказилган ўйинлар ҳамда Марокашга қарши кечадиган баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Йиғинимиз режа асосида кетмоқда. Африка қитъасида биринчи марта бўлганимиз туфайли машғулотларда кўпроқ кучга эътибор беряпмиз.

- Рақиблар куч жиҳатдан тенг, аммо кеча Кот д'Ивуар қарши учрашув бироз қийин кечди. Анча қизиқарли ўйин бўлди. Ўйлашимча, биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди ва ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик.

- Марокашга қарши учрашув бироз қийин бўлади. Сабаби, улар Европа жамоалари услубига яқинроқ футбол намойиш этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!