Жасур Жалолиддинов терма жамоага чақирув ва йиғин ҳақида фикр билдирди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Жасур Жалолиддинов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида чақирув, машғулотлар ва кейинги режалар ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Аввало, терма жамоага чақирув олиш ҳар бир футболчи учун ғурур ва шараф. Йиғинга чақирув олганимдан жуда хурсандман ва ҳар бир футболчи каби мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда мураббий ўз хоҳлаган нарсаларини янги футболчиларга тушунтирмоқда, жисмоний юкламалар ҳам бор. Ўйлайманки, кундан кунга футболчилар мураббийларни яхшироқ тушуниб, жисмоний ва ўйин ҳолатимизни янада кучайтирамиз", — деди Жалолиддинов.

Маълумот учун, мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, миллий терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!