Жасур Жалолиддиновга харидор бўлган жамоа А Сериядан тушиб кетди

"Беневенто" клуби муддатидан аввал А Серияни тарк этди.

Кеча бўлиб ўтган "Торино" - "Лацио" учрашувидан сўнг, Филиппо Индзаги шогирдлари элитада қолиш имкониятидан буткул маҳрум бўлди.

Айтиш лозимки, "Беневенто" А Серияда дебют мавсумини ўтказаётган эди. Ушбу жамоа ўз вақтида ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддиновга жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида ҳам турли хабарлар тарқалган.

“Беневенто” 37 турдан сўнг, 32 очко билан 18-ўринда бормоқда. Ушбу жамоа мавсумнинг сўнгги учрашувини 23 май куни сафарда “Торино”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Латиф Латипов
19/05/2021 15:41
узб командада уйнашни эпласин хали