Жасур Жалолиддиновнинг "Нефтчи"дан кетиши муаммоларга сабаб бўлди

"Нефтчи" футболчиси Жасур Жалолиддинов Озарбайжоннинг "Сумгаит" клуби футболчисига айлангани ҳақида хабар берган эдик. У янги жамоасида 77-рақамда ўйнайди. 

Кутилганидек Жасурнинг клубдан кетиши анчагина муаммоларга сабаб бўлди. Фарғона клуби "Олимпик"дан тахминан 30-50 минг доллар атрофидаги суммага харид қилган футболчини трансферидан бир сўм хам ишлай олмади. Унинг 5 ойлик маоши тўлананмаган - 75 минг доллар қарзидан воз кечди ва "Нефтчи" уни  қўйиб юборди. 

Жалолиддинов "йўлбарслар" сафида 10 та ўйин (2 таси тўлиқ) - умумий 613 дақиқа. Сермахсуллик эса 2 гол ва 1 ассист. Шунчаки, клуб машғулотларида иштирок этмай, жамоадан ўз истаги билан кетган Жасурни "Нефтчи" ушлаб қолиш учун турли йўлларни қилди, жарима солди, аммо бу чоралар натижа бермади.

Эндигина 22 ёшни қарши олган футболчи учун "Сумгаит" 9-клуб бўлади. Солиштириш учун, Одил Аҳмедов 16 йиллик каръераси давомида 6 жамоада тўп сурган холос.

 Яқиндагина "The Guardin" нашрида сайёрамизнинг энг талантли футболчилари рўйхатида кўриниш берган вундеркиндни хозирги холати хафа қилади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!