Жасур Яхшибоев Польшада

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев фаолиятини Польшада давом эттиради. Ҳамюртимиз бугун "Легия" жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Барчаси муваффақиятли ўтганидан сўнг 23 ёшли футболчи клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Маълумот учун, "Легия" Польшанинг энг номдор жамоаларидан бири бўлиб, Польша Экстракласасининг амалдаги чемпиони саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
13/02/2021 10:16
Жасурга омад тилаймиз!