Жавоҳир Каримов ва Машҳурбек Қамбаров эртага жанг қилиши керак, бироқ рақибдан дарак йўқ

Эртага, 2 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Hendek Yeni Kapali" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича нуфузли мусобақа ўтказилади.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини енгил вазнда Жавоҳир Каримов ва ўрта вазн тоифасида Машҳурбек Қамбаров ҳимоя қилади. Бироқ бугунга қадар уларга муносиб рақиб торилмади.

Эслатиб ўтамиз, Машҳурбек шу кунга қадар 3 маротаба жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган бўлса, Жавоҳирбек ўзининг илк жангини ўтган йилнинг 22 сентябрь куни ўтказган ва рақибини муддатдан олдин рингга қулатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!