Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси қаторига кирди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кипрда давом этаётган нуфузли турнир доирасида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳаа устидан муҳим ва ишончли ғалабага эришди.

Ушбу натижа орқали Синдаров жаҳон рейтингида сезиларли ўсиш қайд этиб, 8-ўринга кўтарилди. 2753.5 рейтинг очкоси билан у эндиликда дунёнинг энг кучли саккиз нафар шахматчиси сафидан жой олди.

Бу натижа Жавоҳир Синдаров фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!