Жавоҳир Синдаров: "Ўйин давомида ютиш қийиндек туюлганди, лекин якунда ғалаба қозондим"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқиндагина Номзодлар турнирида ғалаба қозониб, бутун шахмат оламини ҳайратда қолдирган Жавоҳир Синдаров ҳозирда Польшада Grand Chess Tour доирасида дунё юлдузларига қарши дона сурмоқда. 

Жавоҳирдан Номзодлар турниридан кейин вақтини қандай ўтказгани ҳақида сўрашганда, у кутилмаган жавобни берди. Унинг айтишича, сўнгги икки ҳафта давомида шахматга умуман яқинлашмаган ва вақтини кўпроқ Counter-Strike (CS) ўйнаш ҳамда бошқа ишлар билан ўтказган. 

"Номзодлар турнири одамни жуда чарчатиб қўяди, бор кучингни олади. Шунинг учун шунчаки мияни дам олдириш керак эди. Польшадаги турнирга атиги икки кун қолгандагина тайёргарлик кўришни бошладим.

"Ўйин давомида ютиш қийиндек туюлганди, лекин якунда ғалаба қозондим. Биринчи кундан кўнглим тўлди", - деди вакилимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!