Жазоирлик аёл (эркак) боксчи мухлисларга мурожаат қилди
Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида бокс бўйича аёллар ўртасида -66 кг вазн тоифасида иштирок этаётган жазоирлик Иман Хелиф Олимпия ўйинлари вақтида спортчиларни ҳақорат қилишни тўхтатишга чақирди.
“Дунёдаги барча одамларни Олимпия тамойиллари ва Олимпия Хартиясини ҳурмат қилишга, спортчиларни ҳақорат қилмасликка чақираман. Чунки бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бу одамларни ажратиши мумкин. Шу сабабли мен улардан тартибсизлик қилишдан сақланишларини сўрайман”, — дея Хелиф сўзларини келтиради The Independent нашри спортчининг SNTV телеканалидаги чиқишига таяниб.
Маълумот учун, Хелиф 2023 йилги IBA Жаҳон чемпионати финали олдидан текширилган ва гендер тестларидан ўта олмагани учун дисквалификация қилинган эди. Ўшанда Жазоир Миллий Олимпия қўмитаси Хелиф "тиббий сабабларга кўра" дисквалификация қилинганини айтган. Кейинчалик Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Иман Париж Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадасининг нимчорак финалида италиялик боксчи Анжела Карини иккинчи раунднинг бошида Иман Хелиф га қарши жанг қилишдан бош торган эди.
Аввалроқ IBA президенти Умар Кремлёв Париж Олимпиадасида тестестерони юқори бўлган боксчиларга қарши жанг қилган ҳар бир аёл боксчи учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилишини маълум қилган эди.
Фикрлар