ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда об-ҳаво қандай?

Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионати нимчорак финал доирасидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. Ушбу баҳсларга Москва ҳамда Нижни Новгород шаҳарлари мезбон қилишади. Биз эса анъанамизга содиқ қолган ҳолда учрашув мобайнида шаҳарларда қандай об-ҳаво ҳукмронлик қилиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Испания ҳамда Россия терма жамоалари баҳсига мезбонлик қилувчи Москва шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, учрашувнинг иккинчи қисмида ёмғир ёғади. Ҳаво эса 22-24 даража илиқ бўлади. Нижни Новгородда эса ҳаво очиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Хорватия ҳамда Дания учрашуви вақтида ҳаво ҳарорати 25-27 даража илиқ бўлса-да, ўйин ҳарорати бундан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!