ЖЧ-2018: Бугунги учрашувларда об-ҳаво қандай?

Бугун Россия мезбонлик қилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига старт берилади. Кўпчилик ушбу кун дастурида бўлиб ўтадиган 2 учрашувда қандай об-ҳаво кузатилиши қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. 

Франция ҳамда Аргентина терма жамоалари баҳс олиб борадиган Қозон шаҳрида айни дамда иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Айни учрашув вақтида 28 даража иссиқ бўлади. Кечки дастурда чорак финал йўлланмаси учун майдонга чиқадиган Уругвай ҳамда Португалия терма жамоалари ўйинида эса 24-26 даража илиқ бўлади. Ҳар икки учрашув вақтида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу эса футболчиларнинг бор маҳоратларарини майдонда кўрсатишлари учун айни муддаодир.