ЖЧ-2018 фаворити бўлган Германия ўртоқлик ўйинида Австрияга мағлуб бўлди

Ҳозиргина Германия ҳамда Австрия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Австриянинг Клагенфурте шаҳрида кечган ўйинда мезбонлар ЖЧ-2018 фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган Германияни 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

11-дақиқадаёқ Месут Ўзил “немис машинаси”ни ҳисобда олдинга олиб чиққанлигига қарамай, иккинчи бўлимда австрияликлар 2 та гол киритишга эришдилар ва ғалаба қозондилар.

Ўртоқлик ўйини

Австрия – Германия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 11 Озил, 1:1 – 53 Хинтереггер, 2:1 – 69 Шопф.

Австрия – Зибенхандль, Хинтереггер, Лайнер, Предль, Алаба, Гриллич (Ильзанкер, 79), Жуль (Кайнц, 88), Шопф (Бауэр, 76), Баумгартлингер, Арнаутович (Бургшталлер, 84), Драгович.

Германия – Нойер, Хектор, Зюле, Рюдигер, Киммих, Озил (Дракслер, 76), Хедира (Руди, 46), Сане (Ройс, 67), Гюндоган (Горетцка, 56), Брандт (Вернер, 67), Петерсен (Гомес, 76).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!