
ЖЧ-2018. Франция голлар шоусида Аргентинани мағлуб этди ва чорак финалга чиқди
Бугун ЖЧ-2018 да ҳал қилувчи, 1/8 финал босқичи ўйинлари бошланди. Қозондаги "Қозон-Арена" стадионида Франция ҳамда Аргентина терма жамоалари чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришди.
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда французлар 4:3 ҳисобида зафар кучишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди
- ЖЧ. 1/8 финал
- 1/8 финал
Франция
- Антуан Гризманн 13'
- Бенжамен Павар 57'
- Килиан Мбаппе 64', 68'

30.06.2018 20:00
Аргентина
- Анхель Ди Мария 41'
- Габриэль Меркадо 48'
- Серхио Агуэро 90'
- 90+6'
Учрашув якунланди! Франция Аргентинани 4:3 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди. Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Келгуси ўйинларда учрашгунча!
- 90+4'
Оливье Жиру ҳам "насиба"сини олди
- 90+4'
Николас Отамендига сариқ карточка кўрсатилди
- 90+3'
Гооол! Ҳисоб қисқармоқда! Агуэро бош билан Льорис дарвозасини ишғол этди, 4:3
- 90'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
Францияда сўнгги ўзгариш: учрашув қаҳрамони Килиан Мбаппе ўрнига Флориан Товен майдонга тушди
- 83'
Месси зарба йўллади, Льорис ўз ўрнида
- 83'
Антуан Гризманн ўрнига Набил Фекир майдонга тушди
- 75'
Айни шу дақиқаларда Дидье Дешам ҳам ўзгариш қилишга қўл ўрди. Корентен Толиссо Блез Матюидининг ўрнини эгаллади
- 75'
Аргентина сафида ўзгариш: Кристиан Павон ўрнига Максимилиано Меса майдонга тушди
- 73'
Бенжамин Паварга ҳам сариқ карточка кўрсатилди
- 72'
Блез Матюиди огоҳлантирилди
- 68'
Гооооол! Мбаппени бугун умуман тўхтатиб бўлмаяпти. Дубль! 4:2, Франция олдинда
- 66'
Аргентинада ўзгариш. Агуэро майдонга тушмоқда. У Энцо Переснинг ўрнини эгаллади
- 64'
Гооол! Мбаппе! 3:2
- 60'
Ди Мариянинг узатмасини ҳимоячилар уқий олди
- 58'
Гооол! Бенжамин Павар ажойиб зарба билан тўпни Аргентина дарвозасига михлаб қўйди
- 56'
Фасио хато қилди. Гризманн бўш қолган дарвозани ишғол кила олмади
- 54'
Дарвоқеа, Банега келгуси ўйинни ўтказиб юборар экан
- 50'
Эвер Банега огоҳлантирилди
- 49'
Гооол! Габриэль Меркадо ўз номини таблога ёздириб қўйди
- 47'
Павар Ди Марияни йиқитди. Аргентинада жарима зарбаси. Банега тўп олдида
- 46'
Тайм аввалида Аргентинада ўзгариш бўлибди. Маркос Рохо ўрнига Федерико Фасио майдонга тушди
- 46'
Иккинчи бўлим старт олди. Таймни Аргентина бошлаб берди
- 19:55'
Биринчи бўлим статистикаси
- 45+2'
Тайм тугади. Ҳозирча кучлар тенг келмоқда. 15 дақиқа дам оламиз
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 43'
Маскерано огоҳлантирилди
- 41'
Гоол! Павон тўпни Ди Марияга узатди ва Анхель ажойиб зарба билан Льорис дарвозасини ишғол қилди - 1:1
- 40'
Павар жарима майдонига тўпни узатди. Бироқ Жирунинг бўйи етмади зарба йўллаш учун
- 38'
Месси жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти йўқ
- 37'
Жиру майдонга қайтди
- 35'
Оливье Жиру жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 33'
Голдан кейин ўйин тактик ўйинга айланиб кетди
- 31'
Погба Мбаппени қулай вазиятга чиқарди. Килиан эса тўпни жуда кўп ушлаб қолди ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
- 28'
Меркадо узатган тўпга ҳеч ким етиб бормади
- 22'
Банега тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Муваффақиятсиз
- 21'
Зарбаааа! Погбанинг кучли зарбаси осмон-у фалакка учиб кетди
- 19'
Мбаппеее! Унга нисбатан Толяфико ўйин қоидасини бузди. Жуда қулай эарима зарбаси. Тальяфикога эса сариқ карточка кўрсатилди
- 17'
Ўйин давом этмоқда. Бироз сокинлашди учрашув
- 13'
Гооол! Гризманн пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди - 1:0, Франция олдинда
- 13'
Тўп ёнида Гризманн
- 12'
Маркос Рохога бу ҳаракати учун Фағони унга сариқ карточка кўрсатди
- 11'
Пенальтиииии! Мбаппедан қандай тезлик! У майдон марказидан бошлаб жарима майдонига қадар юқори тезликда югуриб борди ва Маркос Рохо уни қўполлик билан тўхтатиб қолди
- 9'
Ўххх! Гризманн жарима зарбасидан сал бўлмаса, гол киритар эди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди
- 7'
Мбаппега нисбатан қоида бузилди. Францияда яхши имконият
- 5'
Аргентиналиклар жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди
- 4'
Матюиди Мессига нисбатан қоида бузди
- 3'
Учрашувни эса Алиризо Фағони бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда
- 2'
Бугун Франция ўзининг тўқ-кўқ, Аргентина эса оқ-ҳаворанг рангдаги либосларда тўп сурмоқда
- 1'
Ўйин бошланди!
- 18:59'
Учрашувни францияликлар бошлаб беришади
- 18:55'
Ҳар иккала давлат мадҳиялари навбатма-навбат янграшни бошлади
- 18:52'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
- 18:35'
- 18:30'
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бироздан сўнг ЖЧ-2018 1/8 финалиданг ўрин олган Франция ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сиз ушбу саҳифа орқали макзур беллашувни матнли онлайн трансляциясини кузатиб бориш имконига эгасиз.
Фикрлар