
ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва муддатидан аввал плей-оффга чиқди
- 90+4'
Учрашув якунланди! Франция Перу устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Сиз билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Мундиални SPORTS.uz билан кузатишда давом этинг!
- 90'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
Поль Погба майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Стивен Н’Зонзи майдонга тушди
- 87'
Зарбааа! Геррейро тепган тўп аниқ, шу билан бирга кучсиз чиқди ва Уго Льорис тўпни ушлаб олди
- 86'
Поль Погба Паоло Геррейронинг юзига тарсаки туширди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. Перуда қулай жарима зарбаси
- 82'
Перуда сўнгги ўзгариш. Кристиан Куэва Рауль Руидиас ўрнини эгаллади
- 81'
Ҳозиргина майдонга тушган Дембеле қулай имкониятга эга бўлди, аммо, у тепган тўпга бироз аниқлик етишмади
- 80'
Педро Санчесга сариқ карточка кўрсатилди
- 80'
Франция таркибда ўзгриш: Антуан Гризманн майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Набил Фекир майдонга тушди
- 79'
Пауло Геррейро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 78'
Бугунги ўйинни "Екатеринбург-Арена"да 32 789 томошабин кузатиб бормоқда
- 74'
Франция сафида дастлабки ўзгариш бўлади. Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Килиан Мбаппе ўрнига Усмон Дембеле майдонга тушди
- 74'
Ўххх қандай вазият! Фарфан ўнг қанотдан узатилган тўпга зарба берди. Бирозгина ноаниқ
- 70'
Перу футболчилари бурчак зарбасини амалга оширишди, бесамар
- 68'
Луис Адвичнула ажойиб имкониятга эга бўлди. У тепган тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди
- 64'
Жиру қулай вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда ҳимоячи хавфни бартараф этди
- 59'
Перуда яхши вазиятлар юзага келмоқда, аммо, уларга гоҳ сўнгги узатмада, гоҳ сўнгги зарбада аниқлик етишмаяпти
- 57'
Учрашув давом этмоқда, ҳамон ҳисоб 1:0
- 50'
Ўххх! Педро Санчес ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди
- 49'
Самуэль Умтити жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. У ўйинни давом эттира олади
- 46'
Перу таймни ўзгариш билан бошлади. Йосимар Йотун ўрнига Жефферсон Фарфан майдонга тушди. Шунингдек Альберто Родригес ўз ўрнини Андерсон Сантамарияга бўшатиб берди
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди
- 20:50'
Биринчи бўлим статистикаси
- 45+2'
Танаффус! Биринчи бўлимдан сўнг Франция Перуни 1:0 ҳисобида мағлуб этмоқда
- 45'
Дастлабки бўлимга 2 дақиқа кўшиб берилди
- 41'
Жиру "иккинчи қават"да ўйин қоидасини бузди
- 40'
- 38'
Каррильо учта французга қарши ўйнади ва аут ишлади
- 34'
Гооол! Мбаппе ҳисобни очмоқда. Погба-Жиру комбинациясидан сўнг Оливье дарвоза томон зарба йўллади. Унинг зарбаси рикошет ҳолатида Мбаппега бориб тушди ва Килиан бўш қолган дарвозани ишғол этди
- 31'
Геррейроооо! Дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Льорис қутқарди Францияни
- 29'
Мбаппе яна жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Унинг ўйини бугун умуман қовушмаяпти
- 26'
- 24'
Флореснинг зарбаси аниқ чиқмади
- 23'
Cамуэль Умтити Паоло Геррейро билан тортишгани учун сариқ карточкага "лойиқ кўрилди"
- 16'
Блез Матюиди ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 15'
Килиан Мбаппе Оливье Жиру билан "девор" ўйнаб жарима майдонига кириб бориб, йиқилиб тушди. Пенальти йўқ
- 14'
Варааан! Рафаэль бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди
- 12'
Полб Погба зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
- 11'
Гризманн тўпга етиб кела олмади. Майдонда яккакурашлар сони кескин ортиб бормоқда
- 6'
Геррейро йиқилиб тушди. Ҳакам фол қайд этмади
- 5'
Ҳар иккала жамоа аъзолари яккакурашларда имкон қадар яхши ўйнашга интилишмоқда
- 3'
Каррильо жароҳат олди. Ўйинда кичик танаффус
- 1'
Учрашув старт олди!
- 19:50'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Сизларни ЖЧ-2018 "С" гуруҳидан ўрин олган Франция ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Ушбу қарама-қаршиликни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин
Фикрлар