ЖЧ-2018да қўпол хатога йўл қўйган дарвозабонлар сони 9 тага етди

Айни дамда Россия яшил майдонларида давом этаётган мундиал баҳсларида ўта қўпол хатоларга йўл қўйган ва бунинг ортидан ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан посбонлар сони 9 тага етди.

Таъкидлаш керакки, кеча бўлиб ўтган Уругвай – Франция (0:2) баҳсида жанубий америкаликлар посбони Гризманнинг узоқдан йўллаган зарбасини қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Муслерадан аввал ЖЧ-2018да ҳозирча Войцех Щесни (Польша), Мануэль Нойер (Германия), Вилли Кабальеро, Франко Армани (иккаласи - Аргентина), Даниэл Субашич (Хорватия), Муҳаммад Аль-Овайс (Саудия Арабистони), Давид Де Хеа (Испания) ва Эйдзи Кавашима (Япония) каби дарвозабонлар ҳам мана шундай хатоларга йўл қўйиб, гол ўтказиб юборишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)