ЖЧ-2018нинг энг қиммат ва энг арзон футболчиси кимлигини биласизми?

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Сергей Игнашевич жаҳон чемпионати-2018 футболчилар рўйхатида охирги ўринни эгаллади.

Transfermarkt ЦСКА футболчисини 25 минг еврога баҳолади. Энг қиммат футболчилар Лионель Месси ва Неймар (180 миллион евро). Энг қиммат таркиб – Франция терма жамоаси – 1,08 миллиард евро.