ЖЧ-2022. 4 та гол урган Аргентина 100 дақиқадан узоқ давом этган ўйинда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Аргентина - Саудия Арабистони учрашуви ниҳоясига етди. Унда осиёликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Месси 10-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи таймга бошқача кайфиятда тушиб келган саудияликлар 6 дақиқа ичида икки бор Мартинес дарвозасини ишғол этди. Дастлаб Солиҳ Аш-Шеҳри мувозанатни тиклаган бўлса, Салим Ад-Довсари 53-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Эътиборга молик томони шундаки, аргентиналиклар урган 3 та гол офсайд туфайли инобатга олинмади. Яна бир жиҳати, биринчи таймга 5, иккинчисига 14 дақиқа қўшилди.

Шу тариқа, "саҳро лочинлари" ўз тарихида илк бор "альбиселесте"ни мағлубиятга учратмоқда.

  • 90+15'

    Учрашув якунланди! Месси бошчилигидаги Аргентина илк ўйинда мағлубиятга учради.

  • 90+13'

    Месси жамоаси катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 90+11'

    Ҳулиан Альвареснинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 90+10'

    Скалони шогирдлари кетма-кет жарима майдонига тўп оширмоқда, барчаси қайтариляпти.

  • 90+9'

    Аш-Шаҳрони махсус замбилда майдондан олиб чиқилди. Унинг ўрнига Муҳаммад Ал-Бурайк ўйинни давом эттиради.

  • 90+8'

    Ҳаводаги тўп учун курашда дарвозабон Ёссирнинг юзига тиззаси билан зарба бериб юборди. Анча жиддий жароҳат.

  • 90+6'

    Ёссир Аш-Шаҳрони жиддий жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 90+5'

    Месси бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. 3 рақиб уни зарарсизлантирмоқда.

  • 90+4'

    Аргентиналик баъзи футболчиларнинг тиззаси қалтирамоқда. Хатолар кўзга ташланяпти.

  • 90+4'

    Довсари бурчакда шериклари билан қисқа паслар узатиб, вақтни ўтказмоқда.

  • 90+2'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун саудияликлар посбони огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Аргентиналик футболчининг зарбасидан сўнг Ал-Амри бўш қолган дарвозада тўпни қайтарди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Ал-Обид ва Ал-Бурайкан ўрнига Ал-Амри ҳамда Асири майдонга тушди.

  • 88'

    Наваф Ал-Обид вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 87'

    Мезбонлардан жарима майдони томон яна бир хавфли узатма, ҳимоячилар бу гал ҳам яхши ҳаракат қилди.

  • 86'

    Саудиялик  футболчига тиббий ёрдам керак. У майдонда ётибди.

  • 84'

    Месси бош билан зарба йўллади, дарвозабондан СЕЙВ!

  • 82'

    Сауд Абдулҳамид огоҳлантирилди. Осиёликлар жанг таклиф қилмоқда.

  • 80'

    Лионель Мессининг зарбасидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 80'

    Аргентина жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазияга эга бўлди. Тўп ёнида Месси.

  • 80'

    Яна бир сариқ карточка. Бу гал Ал-Довсарига.

  • 78'

    Солиҳ Аш-Шеҳри захирага олинди. Унинг ўрнига Султон Ал-Ғаннам ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    "Саҳро лочинлари" вақти билан олдинга ҳам ўтиб турибди. Энг яхши ҳимоя бу - ҳужум!

  • 75'

    Ўйин вақтини сунъий тарзда чўзгани учун Али Ал-Булайхи огоҳлантирилди.

  • 74'

    Месси ва унинг жамоаси катта куч билан олдинга ташланмоқда. Саудия бутун таркиб билан ҳимояланяпти.

  • 72'

    Ди Мариянинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди. 

  • 71'

    Николас Тальяфико ўз ўрнини Маркос Акуньяга бўшатиб берди.

  • 69'

    Лаутаронинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ал-Малки огоҳлантирилди.

  • 66'

    Альвареснинг жарима майдонига оширган тўпини баланд сакраган дарвозабон ушлаб олди.

  • 65'

    Аргентина тўп назоратини ушлаб турибди. Саудия агрессив ҳимояланяпти.

  • 63'

    Тальяфиконинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 63'

    Лаутаро жарима майдонига пас оширди. Аммо тўпни дарвоза томон тўғирлаб юборадиган футболчи топилмади.

  • 62'

    Елкама-елка курашда Сауд Абдулҳамид Ҳулиан Альваресни "еб қўйди!"

  • 61'

    Эрве Ренар шогирдлари ҳамон офсайд ҳосил қилиш бобида бехато ўйнамоқда.

  • 59'

    Бош мураббий дарҳол 3 та ўзгаришга қўл урди: Кристиан Ромеро, Леандро Паредес ва Алеҳандро Гомес ўрнига Лисандро Мартинес, Хулиан Альварес ҳамда Энцо Фернандес ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Скалони шогирдлари руҳий босимга тушиб қолгандек кўринмоқда.

  • 56'

    Зарба позициясига чиқиб борган Месси тўхтатилди. Тамбакти супер подкат ишлатди.

  • 55'

    Иккита "тарсаки" қабул қилиб олган аргентиналиклар катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 53'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! САУДИЯАААААААААААА!

    Салим Ал-Довсарининг супер зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг тўққизлигидан жой олди!

  • 51'

    Ал-Бурайкан зарба йўллашга кечикди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 50'

    Ҳисобни тенглаштириб олган саудияликлар босимни давом эттирмоқда.

  • 48'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Саудияликлар ҳисобни тенглаштирди!

    Солиҳ Аш-Шеҳрининг зарбаси олдидан дарвозабон ожиз қолди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+6'

    Биринчи тайм ниҳоясига етди. Танаффус!

  • 45+5'

    Скалони шогирдлари ҳимояланиш чоғида зич ўйин намойиш этмоқда.

  • 45+4'

    Саудия таркибида мажбурий ўзгариш. Жароҳат олган Салмон Ал-Фараж ўз ўрнини Наваф Ал-Обидга бўшатиб берди.

  • 45+2'

    Ди Мариянинг яқин масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз уни зарарсизлантирди.

  • 45+1'

    Де Пауль Месси манзили томон пас оширди, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 45'

    Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Икки рақибидан ўтган Ал-Довсари жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.

  • 42'

    Родриго де Пауль қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг жарима майдони чизиғидан берган зарбасидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 41'

    Жарима майдонига кирган Мессини ҳимоячилар тўхтатди. Бурчак зарбаси.

  • 40'

    Саудияликлар катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 38'

    Салмон Ал-Фаражга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 37'

    Аргентиналиклар рақиб жарима майдони ёнида тўпни бир-бирига узатиб, мудофаадаги очиқ нуқтани изламоқда.

  • 35'

    Аргентина 4-голни урди, аммо 3-сафар ҳам офсайд! 

  • 34'

    "Саҳро лочинлари" эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада аргентиналиклар узун паслар билан олдинга ўтишга мажбур бўляпти.

  • 32'

    Ал-Довсарининг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 31'

    Меҳмонлар рақибга яхши қаршилик кўрсатяпти. Аргентина дарвозаси олдида ҳам тез-тез хавфли ҳужумлар бўлмоқда.

  • 29'

    Эрве Ренар шогирдлари сунъий офсайд ҳосил қилишда ажойиб ҳаракат қилмоқда.

  • 28'

    ЙЎҚ! ВАРдаги шериклари билан маслаҳатлашган рефери голни бекор қилди. Мартинес офсайдда қолиб кетган экан.

  • 27'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Аргентиналиклар иккинчи голни урди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Лаутаро тўпни рақиб устидан ошириб дарвозага йўллади.

  • 25'

    Қитъадошларимиз ҳужумда қоида бузди. Рефери ҳуштагини чалди.

  • 24'

    Тўп назорати аргентиналиклар томонда бўлиб турибди.

  • 22'

    Гол, Аммо офсайд! Месси яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Бироқ у бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланганди.

  • 21'

    Бу гал Лео ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Саудияликлар сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ҳаракат қиляпти.

  • 20'

    Алехандро Гомеснинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Лаутаро Мартинес воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 18'

    Сўнгги бир неча дақиқа ичида Ренар шогирдлари бироз фаоллашди.

  • 16'

    Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлардан ҳеч ким дарвоза томон йўллай олмади.

  • 15'

    Саудияликлар стандартдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 13'

    Аргентиналиклар тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қиляпти.

  • 12'

    Тезкор гол ўтказиб юборган қитъадошларимиз дарҳол олдинга ташланмоқда.

  • 10'

    ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ! Месси ҳисобни очди!

    Леонинг чап томонга берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 8'

    Бош ҳакам Саудия дарвозаси томон пенальти белгилади. Жарима майдони ичида Паредес йиқитилган деб топилди.

  • 7'

    Жарима майдони яқинида де Пауль йиқитилди. Стандарт вазият.

  • 6'

    Мессининг бурчакдан етказиб берган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб, жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 4'

    Майдон марказида Лаутарога нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 2'

    Илк хавфли ҳужум Аргентинада! Мессининг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ҳар икки жамоа сардорлари Месси ва Ал-Фараж ҳакамлар иштирокида расмий жараёнларни ўтказиб олди.

  • 0'

    Саудияликлар ўз мадҳиясини кўпчилик жўр бўлиб куйлади!

  • 0'

    Аргентина миллий мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Даҳшатли ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!