ЖЧ-2022. Аргентина МТЖ устози Саудиядан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Қатар яшил майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Аргентина - Саудия Арабистони (1:2) учрашувидан сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Лионель Скалони матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз саудияликлар қандай ўйнашини билардик. Улар ҳимояда ҳаракат қилишини олдиндан ҳисоблаб, бу баҳсга тайёргарлик кўргандик. Лаутаро гол урган вазиятдаги офсайд миллиметрлик эди.

Бизда яна иккита учрашув бор. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, аммо ўзимизни ўнглаб, курашишда давом этамиз".

Маълумот учун, ушбу қарама-қаршиликда аргентиналикларнинг 3 та голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

Энди "альбиселесте" навбатдаги беллашувни Мексикага қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!