ЖЧ-2022. Дидье Дешам: "Австралия бор кучини 1-таймда сарфлаб юборган экан"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Австралияга қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, барчасини ўнглай олдик. Иккинчи таймда кўпроқ тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Австралия бор кучини дастлабки 45 дақиқаликда сафрлаб юборган экан.

Люка тиббий текширувдан ўтиши лозим. Менимча, унинг жароҳати жиддий. Биз шифокорлар хулосасини кутяпмиз, аммо шуниси аниқки, бу ғалабали оқшомимиздаги катта қора нуқта бўлди",-деди 54 ёшли мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!