ЖЧ-2022. Эронлик футболчилар Англияга қарши ўйин олдидан ўз норозилигини антиқа тарзда намойиш этди
Қатар мезбонлигида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида "Б" гуруҳи вакиллари Англия ва Эрон ўзаро куч синашмоқда.
Эътиборлиси, ушбу баҳс олдидан осиёликлар ўз давлати мадҳиясини куйлашдан бош тортди. Мусиқа садолари янграй бошлаган вақтда футболчилар жим турди. Мухлислар эса уларни олқишлади.
Бу ҳаракат Эронда бўлиб ўтаётган воқеаларга норозилик дея тахмин қилинмоқда.
Биринчи бўлимда инглизлар Кейруш шогирдлари постини 3 бор ишғол этди. Айни пайтда беллашувнинг иккинчи тайми давом этмоқда.
Фикрлар