ЖЧ-2022. Флик Испания билан дуранг ҳақида: "Фақатгина биринчи қадамни ташладик"

Жаҳон чемпионати 2-тури доирасидаги Испания ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги дурангдан сўнг "немис машинаси" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида иштирок этди.

"Шогирдларим қўрқмай ҳаракат қилди. Аммо биз фақатгина биринчи қадамни ташладик. Биз бир жамоамиз. Ташқаридан ҳам шундан кўринмоқда.

Жуда катта муваффақиятга эришдик, бундан фахрланаман. Улар жангчилардек, ўзларини аямасдан жанг майдонига киришди. Агар биз шу темпни сақлай олсак, ўзимизга кўпроқ ишонсак, катта марраларни забт эта оламиз",-деди Флик.

Маълумот учун, германияликлар 2-турдан кейин 1 очко билан "Э" гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!