ЖЧ-2022. Франция МТЖ сафида яна бир жиддий йўқотиш

  • 23 ноябрь, 2022, 16:52
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати илк тури доирасидаги Франция - Австралия учрашувида "уч шерлар" 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Tecno

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида европаликларнинг асосий ҳимоячиси Люка Эрнандес жароҳат олиб, сафдан чиқди. Тўп учун курашда у оёқ мушакларини жароҳатлаб олди.

Шундан сўнг шифокорлар майдонга тушиб келди ва унга бир неча дақиқа давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг ўрнига укаси Тео Эрнандес беллашувни давом эттирди.

Аввалроқ, Крифтофер Нкунку ҳамда Карим Бензема ҳам жароҳат натижасида терма жамоа қароргоҳини тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!