ЖЧ-2022. Германия бош мураббийи Япониядан учралган мағлубият сабабларини айтди

Германия терма жамоаси бош мураббий Ханс-Дитер Флик ЖЧ 1-туридан ўрин олган Японияга қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди:

"Зюле эҳтиёткорроқ ўйнаши керак эди. У қўшимча 2-3 қадам ташлагани учун япониялик футболчи офсайддан чиқди. Бугун биз индивидуал хатолар туфайли мағлуб бўлдик.

Биринчи таймда кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Рақиб самарадорлик бобида биздан анча устун эди. Кераксиз вазиятларда хатога йўқ қўйдик. "Самурайлар" ҳимоядан тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишини билардик ва бунинг олдини ололмадик".

- Сиз қилган ўзгаришлар жамоа ритмини бузиб қўймадими?

"Биз шунчаки ўйинга янги энергия қўшмоқчи эдик. Мюллер анчадан бери майдонга тушмаётганди ва шунинг учун уни захирага олиш вариантини тўғри деб ҳисоблайман. Индивидуал хатоларга йўқ қўйганимиз учун мағлубиятга учрадик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Зариф Исаев
24/11/2022 05:07
Шу сайт ходимларига коттакон Рахмат ота оналарига хам Рахмат чарчаманглар боллар Москва дан Канака камера жунатай совгага