ЖЧ-2022. Илк тур ўйинларида мухлислар нечта гол гувоҳи бўлди? Энг кўп гол урилган ўйин эса...

Жаҳон чемпионати 20 ноябрда мезбон мамлакат Қатар ва Эквадор учрашуви билан бошланди. Биламизки, турнирда 32 та жамоа иштирок этмоқда. Гуруҳларда биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди ва унда умумий 41 та гол урилди.

Уругвай - Жанубий Корея, Мексика - Польша , Марокаш - Хорватия ва Дания - Тунис учрашувларида жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди.

Aнглия ва Эрон ўйинида 6:2 ҳисоби қайд этилди. Бу биринчи турнинг энг кўп гол урилган ўйини бўлди. Шу тариқа, мазкур баҳс мундиаллар тарихидаги экстра таймларсиз энг узоқ вақт давом этган ўйинга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!