ЖЧ-2022. Испания ҳам мундиални тарк этди, Марокаш чорак финалда!
Лотереяларда омад Марокашга кулиб боқди.
Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Марокаш ва Испания жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда пенальтилар сериясига кўра Африка вакиллари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Асосий ва қўшимча бўлимларда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Маълумот ўрнида, чорак финалда Португалия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан куч синашади. Беллашув 10 декабрь куни 20:00 да старт олади.


Изоҳлар (0)