ЖЧ-2022. Жиру Анрининг натижасини такрорлади. Кейинги гол уни мутлақ рекордчига айлантиради

Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Франция - Австралия учрашувида европаликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Мундиалнинг амалдаги чемпионлари сафида Оливье Жиру дубль қайд этиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. Бу унинг терма жамоа сафидаги 50 ва 50-голлари сифатида тарихга кирди.

Ушбу натижа орқали 36 ёшли ҳужумчи "уч ранглилар" либосида гол киритиш бўйича мамлакат афсонаси Тьерри Анрининг рекордини такрорлади. Навбатдаги тўп уни мутлақ тенгсизга айлантиради. 

Энди Дешам шогирдлари 2-тур баҳсини Данияга қарши ўтказади. Қуйида Франция МТЖ тўпурарларининг кучли унлиги билан танишиш имкониятига эгасиз.

photo_2022-11-23_10-48-34

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!