ЖЧ-2022. Месси жамоадошларининг руҳий ҳолати ҳақида гапирди

Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Саудиядан учралган мағлубиятдан сўнг Аргентина сардори Лионель Месси ўйиндаги ВАР фаолияти ҳақида гапирди.

- ВАР ҳақида нима дея оласиз?

"Билмайман. Бу мавзуда жуда кўп гапириш мумкин. Аммо қарор қабул қилиб бўлинди. Шундай экан барчаси жойида, ҳеч қандай баҳона кетмайди".

- Кийим алмаштириш хонасидаги ҳолат қандай? Айниқса, ЖЧда илк бор қатнашаётганларники...

"Улар тамом бўлган. Биз жуда оғир зарба қабул қилиб олдик, бундай стартни ҳеч ким кутмаганди. Хотиржамлик билан 3 очко қўлга киритишимизга ишончимиз комил эди. Бироқ жамоадагилар ҳамиша бирдамлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бирлик ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

Биз ўз услубимизга қайтишимиз ва Мексикани мағлубиятга учратишимиз лозим",-деди 35 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Аргентина - Саудия Арабистони ўйинида бош ҳакам "альбиселесте"нинг 3 голини офсайд туфайли бекор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!