ЖЧ-2022. Мессининг пенальтисини қайтара оладими? Шчесни жавоб берди
Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шчесни Жаҳон чемпионати 2-тури доирасидаги Саудия Арабистонига қарши беллашувда 11 метрлик нуқтадан берилган зарбани қайтарди. 32 ёшли посбон журналистларнинг бу борадаги саволига жавоб қайтарди.
- Пенальтиларни тўсишдаги сирингиз нимада? "Ювентус" дарвозабонлар мураббийи Филипп билан машғулотларми?
"Барча шон-шуҳратни унга беришимни истайсизми?! Ҳазиллашяпман, биз "Юве"да 11 метрлик нуқтадан йўлланадиган зарбаларни таҳлил қиляпмиз, бу анча қўл келмоқда. Сўнгги икки йил мобайнидаги статистикам ижобий, ўтказиб юборилган голлардан кўра кўпроқ пенальти қайтарганман. Айтмоқчиманки, бу усул қўл келади".
- Мессига қарши чиқишга тайёрмисиз?
"Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли футболчиларига қарши ўйнашингизга тўғри келади. Саудиялик футболчиларга ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, мен энг зўрлари билан рақобатлашмоқчиман. Месси улардан бири. Бу катта чақирув".
- Нима деб ўйлайсиз, ҳатто унинг пенальтисини ҳам қайтара оласизми?
"Леони ўрганиш қийин, чунки у марказга ҳам, бурчакларга ҳам зарба беради. Мен тайёрман, лекин дарвозамизга бошқа пенальти белгиланмайди деган умиддаман".
Польша - Аргентина учрашуви 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Фикрлар