ЖЧ-2022. Нидерландия сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига Сенегални мағлуб этди

Қатар яшил майдонларида ўтаётган мундиал 1-туридан ўрин олган Сенегал - Нидерландия учрашуви ниҳоясига етди. Унда европаликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 84-дақиқада Коди Гакпо томонидан киритилган ягона гол ҳал этиб берди. Френки де Йонг томонидан узатилган тўпни у боши билан дарвозага тўғирлаб юборди. Шунингдек, 90+9-дақиқада Классен ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.

Шу тариқа, "учар голландлар" очколари сонини 3 тага етказиб олди.

  • ЖЧ-2022
  • 1-тур

Сенегал

0 : 2

21/11/2022 21:00

Нидерландия

  • Коди Матес Гакпо 85'
  • Дави Классен 90+9'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!