ЖЧ-2022. Португалия бош мураббийи Роналдунинг МЮдан кетиши ҳақида гапирди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш шогирди Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, Роналдунинг МЮ билан шартномасини бекор қилгани бизни чалғита олмайди. Терма жамоада буни муҳокама қилмадик, барчамиз футбол томоша қилдик ва бу вақтда мен ҳеч кимдан унинг кетиши борасида бирор гап эшитмадим.
Кейинчалик улар бўш вақтларида нимадир қилишни истаса, бемалол",-деди 68 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану ва МЮ икки томоннинг ўзаро розилигига кўра шартнома бекор қилингани ҳақида хабар берганди.
Фикрлар