ЖЧ-2022 саралаши, 1-раунд. Малайзия ўз майдонида Шарқий Тимор дарвозасига 7 та гол урди

Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралашининг 1-босқичи бошланганидан хабарингиз бор. Кеча Малайзия ўз майдонида Шарқий Тимор терма жамоасини қабул қилди.

Куала-Лумпур шаҳридаги машҳур “Букит-Жалил” стадионида кечган баҳс голларга бой бўлди. Шу куни мезбонлар рақибларини 7:1 ҳисобида таслим этишди.

Энди ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 11 июнь куни бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа мундиал йўлланмаси учун курашни кейинги босқичда давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!