"ЖЧ-2022" саралаши. Тожикистон ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун “ЖЧ-2022” саралашининг Осиё минтақаси 2-раунди доирасида қўшни Тожикистон ўз майдонида Монголия терма жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни голларни Мансур Жалилов (3'), Алишер Жалилов (50') ва Шаҳром Самиев (87') киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг Тожикистон терма жамоаси ўз ҳисобидаги очколар сонини 10 тага етказиб олди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Монголия эса 3 очко билан F гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

photo_2021-03-25_19-17-37

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!