"ЖЧ-2022" саралаши. Туркманистон драматик кечган баҳсда Ливандан ғалабани тортиб олди

Ҳозиргина “ЖЧ-2022” саралашининг “H” гуруҳидан ўрин олган Туркманистон ҳамда Ливан терма жамоалари баҳси якунланди.

Драматик кечган учрашув 3:2 ҳисобида қўшниларимизнинг иродали ғалабаси билан якунланди. Гап шундаки, 73-дақиқагача 1:0 ҳисобида олдинда бораётган Туркманистон 2 дақиқа ичида 2 та гол ўтказиб юборди ва ҳисобда орқада қолиб кетди. Аммо 85’  ҳамда 90+1’ дақиқаларда гол ура олган Туркманистон якунда ғалабани илиб кетди.

Ушбу беллашувдан сўнг “H” гуруҳидаги вазият қуйидагича:

погба_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!