ЖЧ-2022 саралашида Ўзбекистон МТЖ 2-ўриндагилар орасида энг кам очко жамғариб турибди

Хабарингиз бор, кеча қитъамизда жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган беллашувлар ўтказилди. Унда терма жамоамиз Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб қўйди ва ўз имкониятларини пасайтириб юборди.

Шундан сўнг кўпчиликнинг эътибори турнир жадвалига қаралиши аниқ. Унда ҳамюртларимиз 2-ўринда боришмоқда. Аммо бу поғона бизни ҳавотирга солаётгани ҳам бор гап. Чунки вакилларимиз айни пайтда 2-ўринни эгаллаб турганлар орасида энг кам очко жамғаришган. Қолганларда камида 7 очко бор. Фақатгина ён қўшнимиз Қирғизистонда ҳам биз каби 6 очко мавжуд холос.

Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов шогирдлари навбатдаги баҳсни 19 ноябрь куни Тошкентда Фаластинга қарши ўтказади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, Саудия Арабистони дам олишини инобатга олсак 2020 йил мартгача биринчи ўринда бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
15/11/2019 18:35
Futbolni korrupsiyadan tozalamagunimizch orzu qilib yuraveramiz.
&
Сурхон К
15/11/2019 17:24
Иккичи урин хам омонат эканку. Эх Узбекистон кандай куларга колдик. Бу кетишда Мугилистон хам биздан кучли булиб куринаяпти.
&
Surxon turon
15/11/2019 17:08
Ессиз таёр ғалаба қӯлдан кетти????????????