ЖЧ-2022. Саудия Арабистони бош мураббийи: "Бу ғалаба мамлакат тарихида абадий қолади"
Қатар мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Аргентина - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди. Унда осиёликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ўйин якунига етганидан сўнг саудияликлар устози Эрве Ренар сенсацион ғалаба борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимни яхши ўтказмадик. Йигитлар танаффусда хавотир остида эди. Мен уларга ҳеч қандай муаммо йўқлигини, ёмон ўйнамаётганликларини айтдим.
Мазкур натижа Жаҳон чемпионатлари ва Саудия Арабистони тарихида абадий қолади. Бу қандай бўлишини олдиндан тахмин қила олмайсиз. Худога шукр, меҳнатимиз ўз самарасини келтирди.
Футболда шундай нарсалар борки, уларни тушунтириб бўлмайди. Аргентина биздан анча кучли жамоа. Аммо бугун шогирдларим ўз мамлакатлари учун тарих яратишди.
Олдинда бизни юқори даражадаги икки жамоага қарши баҳслар кутиб турибди. Шунинг учун диққатни бир жойга жамлашимиз керак", - деди мутахассис.
Фикрлар