ЖЧ-2022га қуръа ташлаш маросимини SPORTS.uz сайтида жонли эфирда томоша қилинг (Видео)

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. Натижада ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади. Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган. 

Қуйида жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросимини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
17/07/2019 13:07
ким билан ўйнаркинмиз