"ЖЧ-2026": Бир киши кам бўлиб қолган АҚШ Босния ва Герцеговинани мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқич баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасида мундиал мезбонларидан бири — АҚШ ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 45-дақиқада Фоларин Балогун ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Малик Тиллман жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Қизиғи, иккинчи бўлимда Балогун рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун тўғридан тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунга қарамай, америкаликлар ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Маурисио Почеттино шогирдлари нимчорак финалда Бельгия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Раунд 32
Соединённые Штаты
- Folarin Balogun 45'
- Malik Tillman 82'
05:00

Фикрлар