"ЖЧ-2026": Эквадор Германияни мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мазкур беллашувда жанубий америкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 2-дақиқадаёқ Лерой Сане ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада Нилсон Ангуло мувозанатни тиклади.

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. "E" гуруҳининг 3-тур доирасида Эквадор ва Германия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Шундан сўнг катта саҳнага Гонсало Плата чиқди. Футболчи Германия ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, Эквадор очколари сонини 4 тага етказиб, энг яхши учинчи ўрин соҳибларидан бири сифатида плей-офф босқичига йўл олди.

Юлиан Нагельсманн шогирдлари эса 6 очко билан "E" гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди. 

  • Халқаро - Жаҳон чемпионати
  • Гуруҳ босқичи
18573.png

Эквадор

  • Nilson Angulo 9'
  • Gonzalo Plata 77'
Тугаган
2 : 1

26.06.2026 01:00

18660.png

Германия

  • Leroy Sané 2'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!