"ЖЧ-2026": Файзуллаевнинг голи Ўзбекистонни мағлубиятдан қутқариб қола олмади
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. Бугун "K" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушди.
Мундиалдаги илк баҳсда "оқ бўрилар" имкониятни бой бериб қўйди — 1:3
Дастлаб, 41-дақиқада Луис Диаснинг ажойиб узатмасидан сўнг Даниэль Муньос ҳисобни очди. Шу тариқа, биринчи бўлим Колумбиянинг минимал устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 60-дақиқада Элдор Шомуродовнинг зарбасидан кейин қайтган тўпни Аббосбек Файзуллаев бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди — 1:1. Шу тариқа, Файзуллаев Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилди.
Бироқ ҳисоб тенглашганидан кейин Колумбия босимни янада оширди. Натижада 65-дақиқада Луис Диас рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди — 1:2. Қолган вақт давомида ҳам Жаминтон Cампаз ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 1:3.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари Жаҳон чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади. Айни пайтда "K" гуруҳида Нестор Лоренсо бошчилигидаги Колумбия терма жамоаси 3 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Ўзбекистон
- Abbosbek Fayzullaev 60'
07:00
Колумбия
- Daniel Muñoz 40'
- Luis Díaz 65'
- Jáminton Campaz 90'

Фикрлар