"ЖЧ-2026": ЖАР кичик ҳисобда Жанубий Кореяни таслим қилиб, 2-ўринни эгаллади
"A" гуруҳининг 3-турида Жанубий Африка Республикаси ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда.
Мазкур беллашувда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга 63-дақиқада Тапело Масеко муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ҳуго Брос шогирдлари 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди.
Жанубий Корея терма жамоаси эса 3 очко билан учинчи поғонада қолди. Бироқ учинчи ўринни эгаллаган энг яхши жамоалар қаторига кириш имкониятини сақлаб қолган.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Южная Африка
- Thapelo Maseko 63'
Тугаган
1
:
0
06:00

Фикрлар