"ЖЧ-2026": Норвегия Осиё қитъаси вакилини қийинчиликсиз мағлуб этди
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. “I” гуруҳининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Норвегия ва Ироқ терма жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда скандинавияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 23-дақиқада Эрлинг Холанд томонидан очилди. Аммо 39-дақиқада Аймен Ҳусейн мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ биринчи бўлим охирида “Пахтакор” ҳимоячиси Зайд Таҳсиннинг хатосидан унумли фойдаланган Холанд ўзининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлимда эса Лео Эстигор ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 7-дақиқасида Кристиан Торстведт ҳам гол муаллифига айланиб, ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Столе Сольбаккен шогирдлари "ЖЧ-2026"даги иштирокини йирик ғалаба билан бошлаб, дастлабки 3 очкони қўлга киритди.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Ироқ
- Aymen Hussein 39'
03:00
Норвегия
- Erling Haaland 29'
- Erling Haaland 43'
- Leo Østigård 76'
- Aymen Hussein 90'

Фикрлар