"ЖЧ-2026": Ўзбекистон Конгодан аламли тарзда мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

28.06.2026 04:30

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. "K" гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Конгога қарши майдонга тушди ва камбек қурбонига айланди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим тўлиқ Ўзбекистон устунлигида ўтди.

Бироқ танаффусдан кейин ўйин тубдан ўзгарди. Абдуқодир Ҳусанов жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатди ва ҳакам пенальти белгилади. 68-дақиқада Йоане Висса 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

78-дақиқада Фистон Майеле Конгони ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+1-дақиқада Висса дубль қайд этиб, ўйинга нуқта қўйди — 3:1.

Шу тариқа, Конго очколари сонини 4 тага етказиб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Фабио Каннаваро шогирдлари эса Жаҳон чемпионати билан хайрлашди.

  • Халқаро - Жаҳон чемпионати
  • Гуруҳ босқичи
18552.png

Конго Киншаса

  • Yoane Wissa 68'
  • Fiston Mayele 78'
  • Yoane Wissa 90'
Тугаган
3 : 1
18745.png

Ўзбекистон

  • Eldor Shomurodov 10'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
28/06/2026 06:55
Инвалидлар
&
Азизжон
28/06/2026 06:34
Коравойла