"ЖЧ-2026" саралаши. Эрон - Ўзбекистон учрашуви қаерда ўтказилади?

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида Жаҳон чемпионати саралаши - 2026 саралаши доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоалари билан ўйнайди. 

Вакилларимиз дастлаб, 20 мартда "Бунёдкор" стадионида Қирғиз Республикасини қабул қилади. 25 мартда эса "оқ бўрилар" Эрон меҳмони бўлади. Мазкур учршув ўтказиладиган жой ва вақт ҳали аниқ бўлиб улгурмади. Бу борада таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Айни дамда ОФК Эроннинг ЖЧ саралаш босқичидаги иккита уй учрашуви – 20 март (БААга қарши) ва 25 март (Ўзбекистонга қарши) кунги ўйин ўтказиш жойини расман тасдиқламади. 25 март куни бўлиб ўтадиган КХДР - БАА ўйини ҳам расмий тасдиқни кутмоқда.

Эрон масаласида ҳаммаси минтақадаги вазиятга боғлиқ бўлади. Аммо бу ҳафта Теҳрондаги "Озоди" стадионида Элит Чемпионлар Лигаси доирасида "Истиқлол" "Ал-Шорта"ни қабул қилди. "Персеполис" – "Ан-Наср" учрашуви ҳам у ерда 17 февраль куни ўтказилиши режалаштирилган. Орадан бир кун ўтиб "Трактор" Табризда Баҳрайннинг "Ал-Халдия" жамоасини қабул қилади.

Демак, ҳаммаси Эрон терма жамоаси ўз уй учрашувларини март ойида ФИФА кунларида "Озоди" стадионида ўтказиши томон кетмоқда.

Дарвоқе, 20 март куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви соат 21.15да бошланади. ОФК Ўзбекистон футбол ассосиасиясининг илтимосини қаноатлантириб, ўша куни соат 18:35 да бошланиши кутилаётган ифторликдан сўнг мухлислар ва футболчиларга етарлича вақт бериш мақсадида учрашувнинг бошланиш вақтини кўчирди.

Ўз навбатида, Қирғиз Республикаси ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги 25 март куни Бишкекдаги ўйиннинг бошланиш вақти ўзгаришсиз қолмоқда. ОФК бошланиш вақти сифатида 19.45 ни танлади, бу ифторликдан 30 минут ўтиб кетади. Биламан, Қирғиз Республикаси футбол иттифоқи ҳам ОФКга ўйин бошланишини бироз кечроқ вақтга кўчириш илтимоси билан мурожаат қилган, аммо ҳозирча рухсат олмаган.

Қатар терма жамоаси менежерининг сўзларига кўра, футболчилар катта эҳтимол билан рўза тутмайдилар, аммо Доҳа билан уч соатлик фарқ туфайли ўйиннинг бошланиш вақти ҳали ҳам ноқулай ҳисобланади. Демак, ўйин Қатар вақти билан 16:45 да эфирга узатилади ва ифторлик иккинчи бўлим бошида бўлади", - дея ёзди Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!