"ЖЧ-2026". Холанднинг голи Норвегияни кейинги босқичга олиб чиқди
"Жаҳон чемпионати — 2026" 1/16 босқичидан ўрин олган Кот-дъИвуар ва Норвегия ўртасидаги учрашув "викинглар" фойдасига 2:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб, Антонио Нуса 39-дақиқада норвегларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 74-дақиқага келиб эса, захирадан майдонга тушган Амад Диалло ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 86-дақиқада норвегияликлар Африка вакилларининг ҳимояда бўш қолган зоналаридан фойдаланиб жарима майдончаси ичида Эрлинг Холандни топишди ва "Сити" ҳужумчиси дарвозани осонлик билан ишғол этди.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Раунд 32
Кот-д’Ивуар
- Amad Diallo 74'
Тугаган
1
:
2
30.06.2026 22:00
Норвегия
- Antonio Nusa 39'
- Erling Haaland 86'

Фикрлар