ЖЧ саралаши. Интригадан четда қолган Мўғулистон қўшниларимизнинг "оёғидан чалди"
Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қирғизистон ва Мўғулистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 34-дақиқада Мижиддорж Оюунбаатар томонидан киритилди.
Шундай қилиб, муҳим баҳсда мағлуб бўлган қўшниларимизнинг очколари сони 7 талигича қолди. Улар 3-ўринда жойлашган. 6 очко жамғарган Монголия 5-поғонани банд этган.
Фикрлар