ЖЧ саралаши. Ўзбекистон Сингапурга ҳеч қандай имконият қолдирмади

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сингапур учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Жалолиддин Машарипов ўз дубли билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бўлим сўнгида Шомуродов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Иккинчи таймда Одил Аҳмедов битта гол урди ва рақибнинг автоголига сабабчи бўлди.

Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" очколари сонини 12 тага етказиб олган ҳолда, Саудия билан орадаги фарқни 2 очкога қисқартирди. Сингапур ҳисобида 7 очко мавжуд.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Ўзбекистон биринчи тўсиқдан муваффақиятли ўтиб олди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйин кутиб қоламиз!

  • 90+3'

    Вакилларимиз сўнгги дақиқаларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90+1'

    Бу сафар Ислом Қобилов огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ГООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб 5:0 кўринишига келди!

    Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Фанди тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 88'

    Вакилларимиз ҳамон фаоллик намойиш этмоқда. Бугун буткул устунликка эга бўлдик.

  • 86'

    Абдухолиқовнинг техникаси ўзига панд берди. 

  • 85'

    Шомуродовнинг кесиб узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 84'

    Қобилов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Сингапурлик футболчига тиббий ёрдам керак.

  • 83'

    Темурхўжа воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 81'

    Аҳмедов ҳамда Абдухолиқов ўзаро бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди. Натижада, рақиб дарвозабони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 79'

    Алибоевнинг узатмасидан кейин Икромов тўпни тўхтата олмади. Тўп йўқотилди.

  • 78'

    Шомуродовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 77'

    "Cooling break"! Салқинланиш вақти!

  • 75'

    Олег Зотеев катта тезликда тўпга етиб келди ва уни шеригига узатди. Бироқ футболчиларимиздан ҳеч ким зарба бера олмади.

  • 74'

    Назорат ҳамон "оқ бўрилар"да. Бугун уларнинг "ови бароридан келмоқда"!

  • 72'

    Бурчакдан оширилган тўпни Қобилов дарвоза томон йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 72'

    Икром Алибоевнинг олис масофадан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 70'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Буни футболчиларимиз онгли равишда амалга оширди.

  • 69'

    Сингапурлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўриниб қолмоқда.

  • 68'

    Ислом Қобилов зарба позициясига чиқиб келган рақибини зарарсизлантирди.

  • 67'

    Маҳди Моҳанна ўрнига Зулқарнайн Сузлема майдонга тушди.

  • 66'

    Вакилларимиз бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Аҳмедовнинг узатмаси қайтарилди.

  • 65'

    Тезликда Фанди Шомуродов ва Икромовдан устун келди. Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритамиз.

  • 64'

    Ноаниқ пас берган Элдор Шомуродов тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 64'

    Сингапурлик футболчи майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдами керак.

  • 62'

    Дебютант Икромов рақибни алдашга ҳаракат қилди. Бироқ бу жараён муваффақиятсиз якунланди.

  • 61'

    Жароҳат олган Хожимат Эркинов ўз ўрнини Темурхўжа Абдухолиқовга бўшатиб берди.

  • 60'

    Аҳмедов чап қанотда Зотеевни олдинга бошлади. Бироқ Олег ҳужумни давом эттира олмади.

  • 59'

    Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Ҳамробеков огоҳлантирилди.

  • 58'

    Сингапур футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Рефери хуштак чалди.

  • 57'

    Захирадан майдонга тушган Эркинов ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 56'

    Респект! Йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган футболчиларимиз прессинг қилишда давом этмоқда.

  • 55'

    Жалолиддин Машарипов ва Отабек Шукуров ўрнига Одил Ҳамробеков ҳамда Фаррух Икромов ўйинга қўшилди.

  • 54'

    Умар Эшмуродов ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Ёмон эмас!

  • 53'

    Абрамов шогирдлари ҳужум қилишдан тўхтамаяпти. Шу темпда давом этиш лозим.

  • 52'

    Сингапурликлар бироз қўпол ўйнамоқда. Бизга футболчиларимизнинг соғлиги муҳим.

  • 50'

    ГООООООООООООООООООООООООЛ! Аҳмедов ҳисобни янада йириклаштирди!

    Жарима майдони ичига ёриб кирган Одил кучли зарбаси билан тўпни дарвозага михлаб қўйди.

  • 48'

    Элдорнинг пасидан кейин Одил жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 47'

    Бўлимнинг илк дақиқаларидан яна футболчиларимиз фаоллик кўрсатмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Шунингдек, Сингапур таркибида ҳам 2 та ўзгариш амалга оширилди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Абрамов ўзгариш амалга оширди: Достон Ҳамдамов ўз ўрнини Хожимат Эркиновга бўшатиб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Бих ҳам қайтамиз ва "оқ бўрилар"ни қўллаб-қувватлашда давом этамиз!

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Кўп нарсага 45 дақиқа ичида ойдинлик киритдик. Ажойиб, йигитлар!

  • 45+2'

    ГОООООООООООООООЛ! ШОМУРОДООООООООООООООООООВ!

    Жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундирган Элдор аниқ зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди.

  • 45'

    Жароҳат олган Алиқулов ўрнига Хожиакбар Алижонов майдонга тушди.

  • 44'

    Сўнгги дақиқаларда назорат бизда. Биз вақтни ҳужум билан ўтказамиз, майдонда ётиб олиб эмас.

  • 43'

    Алиқуловга тиббий ёрдам кўрсатилди. Умид қиламизки, унинг ҳолати яхши даражада.

  • 42'

    Ҳусниддин Алиқулов майдонда ётибди. Рақиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориши лозим.

  • 41'

    Достон Ҳамдамовнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб Абрамов шогирдлари ҳужумкорликни янада оширмоқда.

  • 39'

    Элдор бу сафар ҳам яхши вазиятдан фойдалана олмади. Унинг тиззаси билан берган зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 38'

    Зотеев ҳаракат қилаётган қанот жуда фаол. Олег терма жамоа либосини кийишни соғингани кўриниб турибди.

  • 36'

    Футболчиларимиз истаган пайти ҳужумкорликни ошириб, хоҳлаган вақти темпни пасайтирмоқда. Назорат бизнинг қўлимизда.

  • 34'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МАШАРИПОООООООООООООООООВ!

    Бир рақибини чалғитиб зарба берган Жалолиддин дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 34'

    Шомуродовнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 34'

    Икром Алибоевга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Муҳаммад Арифинп сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Вазият қизилга тортар эди.

  • 32'

    Айни дақиқаларга келиб, тўп рақибларимизда бўлиб турибди.

  • 30'

    Ҳаво ҳарорати анча юқори. Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 29'

    Сингапур сафида эрта ўзгариш: Хафиз Абу Сужад ўрнига Ирфан Фанди майдонга тушди.

  • 28'

    Терма жамоадаги тажрибаси катта бўлмаган ҳимоячиларимиз бироз кичик хатоларга йўл қўймоқда.

  • 27'

    Ҳамдамовнинг хатосидан кейин рақиб футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Қувватов яхши ҳаракат қилди.

  • 25'

    Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Элдорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 24'

    Яқин масофадан Алиқулов зарба бера олмади. Унда ҳаяжон борлиги сезилмоқда.

  • 23'

    Олег Зотеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 22'

    Бу сафар Шукуровнинг пасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 22'

    Жалолиддиннинг узатмасидан кейин тўп Аҳмедовга қадар ўтмади.

  • 21'

    Алибоевдан яна бир супер узатма. Бироқ бу сафар ҳакамлар Шомуродов офсайдда эканлигини таъкидлади.

  • 20'

    Аҳмедовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 19'

    Футболчиларимиз қанотларни тез-тез алмаштириб олдинга ўтмоқда. Бу ҳолатда рақиб концентрацияни йўқотяпти.

  • 18'

    "Оқ бўрилар" штурм уюштирмоқда. Рақиб катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 17'

    Одил Аҳмедовнинг зарбасидан кейин дарвоза тўсини титради. Шомуродовнинг такрорий уриниши ноаниқ чиқди.

  • 17'

    Бугун расмий учрашувдаги дебютини ўтказаётган Алиқулов бироз ҳаяжонланмоқда. Унинг иложи борича тезроқ ўз ўйинини топиб олишини кутиб қоламиз.

  • 16'

    Зотеевга нисбатан қоида бузган Назрул Назари огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки тушунтириш билан чекланди.

  • 15'

    Тўпни қанотга олиб борган Аҳмедов уни йўқотди. Кейинги уринишда Одилнинг берган паси ҳимоячидан ўтмади.

  • 14'

    Жамоадошининг узатмасидан кейин Достон Ҳамдамов тўпга бироз ета олмади.

  • 13'

    Тўп назорати яна вакилларимиз томонга ўтди. Бу борада кичик устунликка эгамиз.

  • 12'

    Майдон марказида рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Отабек Шукуров огоҳлантирилди.

  • 10'

    Бурчак тўпини комбинацион усул билан ўйинга киритган футболчиларимиз хавфли вазият яратди. Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Бироқ ҳакам бундай деб ҳисобламади.

  • 8'

    Тўпни олдириб қўйган Шомуродов ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 7'

    Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 6'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!

    Алибоевнинг супер узатмасидан кейин Машарипов тўпни тўхтатмасдан дарвозага киритди!

  • 4'

    Улар бошлади! Рақиб футболчиси тўп билан ҳаракатланаётган Жалолиддинни қўллари билан ушлаб қолди. Бошқачасига уни тўхтатиш қийин.

  • 3'

    Машариповдан пас қабул қилиб олган жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган Зотеевнинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 2'

    Футболчиларимиз тўпни ҳали рақибга бергани йўқ.

  • 1'

    Илк дақиқаларда тўп вакилларимизда бўлиб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Олға, "оқ бўрилар"!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Ватанпарварлик руҳи! Икром Алибоев мадҳия куйлаш жараёнида кўз ёшларини тийиб тура олмади.

  • 0'

    Энди навбат Ватанимиз мадҳиясига! Ич-ичингиздан йигитларимизга шерик бўлинг, азизлар!

  • 0'

    Биринчи бўлиб Сингапур давлат мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Футболчиларимиз майдонга тушиб келди. Биз учун ўта муҳим беллашув бир неча дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Адашмадингиз! Терма жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаш учун энг муносиб жойдасиз, азиз мухлислар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
08/06/2021 01:11
5:0 Ғалаба муборак барчага. Даомли ғалбалар бўлсин энди бу йоғи. Мен кеча шу ҳисоб бўлишини йозиб қўйгандим. Сингапур тренерини интрвюси остида. Тўғри чиқди. Навбат энди Яманга унда ҳам 5:0 бўлади дўстлар худойим ҳоҳласа кўрасизлар. Саудия бир сесканган бўлса ажабмас.
&
Ашуров Бахтийор
08/06/2021 08:12
Илохим ниятингизга етиб юришлик насиб этсин.Амин!!!
&
Турсун Ғани
10/06/2021 17:15
Айтганингиз келсин илоҳим. Оллоҳни ўзи қўлласин.