ЖЧ саралаши. Қатар Афғонистон билан дуранг ўйнади, Тожикистон эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

ЖЧ саралашидан ўрин олган 5-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Қатар Афғонистон билан дуранг ўйнаган бўлса, Тожикистон сафарда Иорданияга мағлуб бўлди. 

Tecno

Қатарликлар гуруҳда биринчи ўринни нақд қилгани учун иккинчи таркиб билан майдонга тушди ва 10 та зарба беришга муваффақ бўлди. Афғонистон ушбу 1 очко орқали 3-ўринга жойлашди. 

Иордания - Тожикистон баҳсида Олван ҳисобни очди, Ал-Наймат эса фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан сўнг Сами ўйинга нуқтани қўйди. 

Мазкур ғалабадан сўнг иорданияликлар 10 очко билан 2, Тожикистон эса 5 очко жамғарган ҳолда 3-поғонада қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!