ЖЧ саралаши. Қатар камбэк амалга оширди, Қувайт эса сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
ЖЧ саралашининг иккинчи босқичидан ўрин олган ўйинлар ўз ниҳоясига етиб бормоқда. "A" гуруҳидан жой олган жамоалар ўз учрашувларини ўтказиб бўлди.
Қатар - Ҳиндистон баҳсида Чҳанте ҳисобни очган бўлса, Аймен ва Ал-Равилар биттадан гол уриб, мезбонлар камбэк амалга оширди.
Қувайт эса Афғонистонни Алнинг ягона голи эвазига таслим қилиб, 3 очкони қўлга киритди.
Шу тариқа, бу гуруҳда Қатар биринчи ўрин, Қувайт эса иккинчи поғона билан кейинги босқичга йўл олди. Ҳиндистон бўлса аламли тарзда ЖЧ йўлланмаси курашидан чиқди.
Фикрлар